Богдан Гусков UFC турнирининг асосий кардида жанг қилади

Спорт

image

Жорий йилнинг 2 сентябрь куни Франция пойтахти Париж шаҳрида UFC Fight Night турнири бўлиб ўтади. Ушбу мусобақада ўзбекистонлик жангчи Богдан Гусков ҳам иштирок этади. 

Ўша куни Гусковга UFC рейтингида тўққизинчи ўринда бораётган Швейцария вакили Волкан Оздемир рақиблик қилади. Дастлабки маълумотларга кўра, тўқнашув мусобақанинг асосий карди доирасида ўтказилади.

Мазкур турнирнинг марказий жангида франциялик Сириль Ган ва Молдова вакили Сергей Спивак ўзаро баҳс олиб боради. Ўзбекистонлик спортчининг жанги эса UFC'даги дебют мақомига эгалигига қарамай, кечанинг 3-даражали тўқнашуви бўлиши айтилмоқда. 

Маълумот учун, Богдан Гусков профессионал фаолияти давомида 16 та жанг ўтказган бўлиб, уларнинг 14 тасида ғалабага эришган ва 2 та баҳсда рақибларига имкониятни бой бериб қўйган. Унинг швейцариялик рақиби Волкан Оздемир эса бунга қадар 25 та жангда иштирок этиб, 18 тасида ютган ва 7 та жангда мағлубиятга учраган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Богдан Гусков россиялик Азамат Мурзаконовнинг жангдан ҳеч қандай сабаб кўрсатмаган ҳолда бош тортгани сабабли унинг ўрнига захира жангчи сифатида Волкан Оздемир билан жанг қилиши ҳақида хабар берилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

UFC Богдан Гусков Сириль Ган

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made