UFC Гусковнинг дебюти учун жуда жиддий рақиб берди

Спорт

image

Жорий йилнинг 2 сентябрь куни Францияда навбатдаги UFC Fight Night мусобақаси бўлиб ўтади. Мазкур мусобақа доирасида Ўзбекистонда туғилган ва мамлакат байроғи остида жангларда иштирок этувчи ярим оғир вазнли UFC вакили Богдан Гусков дебют жангини ўтказади.  Ўша куни унга Швейцария вакили Волкан Оздемир рақиблик қилади. 

Аввалига Оздемирнинг россиялик Азамат Мурзаконовга қарши жанг қилиши белгиланган эди. Бироқ Мурзаконов бу жангда иштирок эта олмаслиги маълум бўлди. Бу орқали UFC билан яқиндагина шартнома имзолаган ўзбекистонлик спортчи Мурзаконовнинг ўрнига захира жангчиси сифатида Оздемир билан жанг қиладиган бўлди.

Маълумот учун, Богдан Гусков профессионал фаолияти давомида 16 та жанг ўтказган бўлиб, уларнинг 14 тасида ғалабага эришган ва 2 та баҳсда рақибларига имкониятни бой бериб қўйган. Унинг швейцариялик рақиби Волкан Оздемир эса бунга қадар 25 та жангда иштирок этиб, 18 тасида ютган ва 7 та жангда мағлубиятга учраган. У Гусковга қараганда анча тажрибали ҳисобланади. Оздемир фаолияти давомида Даниель Кормье, Энтони Смит, Доминик Рейес, Иржи Прохаска, Магомед Анкалаев каби спортчилар билан жанг қилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Богдан Гусков UFC'да икки байроқ остида жанг қилиш мумкин эмаслигини айтиб, ўз танловини маълум қилган эди. Унга кўра спортчи бошқа миллатга мансуб бўлишига қарамай, ўзи туғилиб ўсган давлат, Ўзбекистон байроғи остида октагонга чиқишини айтганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Франция UFC Богдан Гусков Волкан Оздемир

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг