Боғчалар қачон очилади? – Мактабгача таълим вазирлиги жавоб берди

Жамият

image

Боғчалар коронавирус касаллигини юқтириб олиш хавфи бартараф этилганидан сўнг фаолиятини тиклайди. Бу ҳақда Мактабгача таълим вазирлиги маълум қилди.

Жорий йилнинг 15 май куни Мактабгача таълим вазирлиги ота-оналар ва мактабгача таʼлим ташкилотлари (МТТ) раҳбарларига мурожаат билан чиқди. Унда МТТлар қачондан бошлаб фаолият юритиши ҳақида маълум қилинган.

"Мактабгача таълим вазирлиги сизга шуни маълум қиладики, коронавирусга қарши кураш Республика Махсус комиссиясининг жорий йил 8 -майдаги алоҳида ҳудудларда карантин чораларини юмшатиш ҳақидаги қарорига қарамай, хавфсизликни таъминлаш мақсадида таълим муассасалари ва ўқув курслари, шу жумладан давлат, хусусий, оилавий, давлат-хусусий шериклик асосидаги МТТлар фаолиятига чеклов ўз кучида қолади.

Ушбу чеклов чораларини узайтиришдан мақсад, болалар хавфсизлигини таъминлаш ва уларнинг саломатлигини коронавирус инфекциясини юқтириб олиш хавфидан ҳимоя қилишдир.

Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида карантин чораларига риоя этмаслик учун маъмурий ва жиноий жавобгарлик белгиланганлигини эслатиб ўтамиз.

Карантин чораларини юмшатиш босқичма-босқич амалга оширилади ва болалар томонидан коронавирус инфекциясини юқтириб олиш хавфи тўла бартараф этилган заҳоти, МТТлар фаолияти тикланади.

Мамлакатимизда болалар саломатлиги учун хавфсиз эпидемиологик вазият барқарорлашгач ,Мактабгача таълим вазирлиги МТТлар фаолияти тикланиши ҳақида қўшимча маълум қилади“, дейилади мурожаатда.

Эслатиб ўтамиз, ушбу ўқув йили қай тарзда якунланиши ҳақида хабар берилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Мактабгача таълим вазирлиги Боғча

Баҳолаганлар

1556

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг