Бобожоновнинг буйруғи билан уч туманда ИИБ бошлиғи ўзгарди
Жамият
−
20 Апрель 2022 15337 1 дақиқа
Ички ишлар вазири Пўлат Бобожоновнинг тегишли буйруғи билан тизимда раҳбарлик лавозимларига тайинловлар амалга оширилди.
Вазирнинг буйруғи билан:
• Акбаржон Ахунов Марҳамат тумани ички ишлар бўлими бошлиғи лавозимига;
• Улуғбек Абдураҳмонов Нурота тумани ички ишлар бўлими бошлиғи лавозимига;
• Дониёрхон Раҳмонов Ёзёвон тумани ички ишлар бўлими бошлиғи лавозимига (вазифасини бажарувчи) этиб тайинланди.
Эслатиб ўтамиз, вазирнинг 14 апрелдаги буйруғи билан Тошкент вилоятининг Паркент, Бекобод, Оққўрғон ва Чирчиқ туманларида ИИБ бошлиқлари ўзгарганди.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь