Бобонов ва Болтабоев таркибда. Ўзбекистон “Катта Дубулға” турнирига йўл олди
Спорт
−
02 Февраль 2022
3598Бугун, 2 февраль куни Илиас Илиадис мураббийлигидаги Ўзбекистон терма жамоаси дзюдочилари Париж “Катта Дубулға” турнирида иштирок этиш учун жўнаб кетди.
Жорий йилнинг 5-6 февраль кунлари Франция пойтахти Париж шаҳрида “Катта Дубулға” турнири ўтказилади ва унда Токио Олимпиадаси совриндори Давлат Бобонов, ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпионлари – Дилшод Баратов ва Музаффарбек Тўрабоев, ўз вазн тоифасининг 3-рақамли дзюдочиси Шарофиддин Болтабоев ва Тунис Гран-при турнири ғолиби Шаҳрам Аҳадов иштирок этади.
Терма жамоа таркиби:
60 кг: Дилшод Баратов
73 кг: Шаҳрам Аҳадов
81 кг: Шарофиддин Болтабоев
90 кг: Давлат Бобонов
100 кг: Музаффарбек Тўрабоев
Эслатиб ўтамиз, Португалиянинг Алмада шаҳридда ўтган Гран-при турнирда 73 кг вазн тоифасида олтин медални қўлга киритган Муроджон Йўлдошев IJF рейтингида 24 поғона юқорилади ва 22-ўринга жойлашди. Турнирда иштирок этмаган бўлса-да, 90 кг вазнда Давлат Бобонов пешқадамликни сақлаб қолган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь