БМТда Ўзбекистоннинг янги вакили иш бошлади

Олам

image

Кеча, 22 август куни Нью-Йоркда Ўзбекистоннинг Бирлашган Миллатлар Ташкилотидаги янги доимий вакили Улуғбек Лапасов БМТ Бош котиби Антониу Гутерришга ишонч ёрлиқларини топширди. Бу ҳақда “Дунё” ахборот агентлиги хабар берди. 

Учрашувда Антониу Гутерриш Ўзбекистоннинг Марказий Осиёда дўстлик ва яхши қўшничилик муносабатларини мустаҳкамлашга қўшган салмоқли ҳиссаси алоҳида қайд этилган.

Шунингдек, томонлар Ўзбекистон ва Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ўртасидаги ҳар томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш истиқболлари, шунингдек, БМТ орқали бўлажак олий даражадаги қўшма тадбирлар жадвалини муҳокама қилган.

Маълумот учун, Улуғбек Лапасов 1982 йилнинг 14 октябрида Самарқанд шаҳрида туғилган. 2000 - 2005 йилларда Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетининг бакалавриат босқичини, 2005 - 2006 йилларда Франциядаги Jean Moulin Lyon 3 университетининг магистратурасини тамомлаган. 2018 йилдан Ўзбекистон Республикасининг Бирлашган миллатлар ташкилоти Женевадаги бўлими ва бошқа халқаро тузилмалардаги доимий вакили, 2022 йилдан БМТнинг инсон ҳуқуқлари кенгаши вице-президенти бўлиб ишлаган.

Улуғбек Лапасов Нью-Йоркда 2017 йил май ойида Ўзбекистоннинг БМТдаги (Нью-Йорк) доимий вакили этиб тайинланган Бахтиёр Иброҳимов ўрнини эгаллади. 2019 йилнинг июнь ойида БМТ Бош Ассамблеясининг 73-сессиясида Ўзбекистон биринчи марта навбатдаги сессия раиси ўринбосари этиб сайланган. Бахтиёр Иброҳимов 2019 йил сентябрдан 2020 йил сентябргача шу вазифани бажарган.


Мақола муаллифи

Теглар

БМТ Улуғбек Лапасов доимий вакил

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг