БМТ ўз ходимларини ҳам Исроил ваҳшийлигидан ҳимоя қила олмаяпти – Эрдўған

Олам

image

Исроилнинг тинч аҳоли пунктларини нишонга олган ҳужумларида 16 мингдан ортиқ киши қурбон бўлди ва 36 мингдан ортиқ киши жароҳат олган. Ғазода шаҳид бўлган ҳар 3 кишидан 2 нафари болалар, гўдаклар ва аёллардир. Бу ҳақда Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған бугун, 4 декабрь куни Анқарадаги чиқишида сўз очди. 

Унинг қайд этишича, бедарак кетган ғазоликлар сони 6500 нафарни ташкил этмоқда. 

“Исроил таъқиби қурбонлари орасида 73 нафар журналист ва 100 дан ортиқ Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ) расмийлари бор. Шундай ҳолатки, глобал хавфсизлик ва тинчликни ҳимоя қилиш учун тузилган БМТ ҳатто ўз ходимларини Исроил ваҳшийлигидан ҳимоя қила олмаяпти”, дейди Эрдўған.

Унинг қайд этишича, Европадан Америкагача бўлган инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилувчи кучларнинг ожизлиги бундан ҳам баттар. Бу давлатлар том маънода Исроилга кўпроқ болаларни ўлдириш, шифохоналар, мактаблар ва уйларни бомбардимон қилиш ва кўпроқ бегуноҳ қонларни тўкиш учун сўзсиз ёрдам бермоқда.

Халқаро медиа ташкилотлари, журналистлар эса Ғазода ўлдирилган ҳамкасблари учун бир жумла ҳам айтолмаяпти, Исроилнинг инсониятга қарши жиноятини қоралай олмаяпти. 

“Улар бизга, барчамизга йиллар давомида демократия ва ҳуқуқдан сабоқ берди. Ҳар гал сўз бошлаганларида матбуот эркинлиги ҳақида гапирадиган улар эмасмиди? Жиноятчи мусулмон бўлганида бутун дунёни оёққа тургизганлар бугун гал Исроил томонидан амалга оширилаётган ваҳший қирғинларга келганда кўр ва кар бўлиб олган. 

Президент Эрдўғанга кўра, Исроил ҳужумларида ҳаётдан кўз юмган бегуноҳларнинг ўлимини индамай ўтказиб юборишга ва ҳатто ҲАМАСни баҳона қилиб, жиноятини қонунийлаштиришга ҳаракат қилганларнинг энди инсониятга айтадиган сўзи қолмаганини билдирди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ражаб Тойиб Эрдўған Исроил-Фаластин можароси Ғазо сектори

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг