БМТ Украинада қанча тинч аҳоли ҳалок бўлганини эълон қилди
Олам
−
11 Январь
47402022 йилнинг февралида Россия Украинага бостириб кирганидан бери мамлакатда 10 минг 200 дан ортиқ тинч аҳоли ҳалок бўлган. Бу ҳақда кеча, 10 январь куни Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Гуманитар масалаларни мувофиқлаштириш бошқармаси (OCHA) директори Эдем Восорну БМТ Хавфсизлик Кенгашининг Украинадаги урушга бағишланган йиғилишида маълум қилди.
Унинг айтишича, 2023 йил декабрь ойи охирида Россия ҳаво ҳужумлари кучайганидан буён Украина бўйлаб 125 нафар тинч аҳоли ҳалок бўлган ва 550 дан ортиқ фуқаро яраланган.
Шунингдек, Восорну сўнгги икки йиллик уруш давомида 19 300 дан ортиқ тинч аҳоли жароҳатланганини ва Россиянинг сўнгги қатор ҳаво ҳужумлари уйлар, мактаблар, шифохоналар, электр таъминоти ва бошқа муҳим фуқаролик инфратузилмасининг кенг миқёсда вайрон бўлишига сабаб бўлганини айтган.
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Украинадаги уруш қурбонларининг ҳақиқий сони ҳужжатлаштирилганидан анча юқори эканини доимо таъкидлаб келади. БМТнинг Қочқинлар бўйича Олий комиссияси маълумотларига кўра, уруш бошланганидан бери 6,3 миллионга яқин украиналик бошқа давлатларга қочиб кетган. Уларнинг аксарияти – 5,9 миллионга яқини Европа давлатларида истиқомат қилган. Украинанинг ўзида яна 3,7 миллион киши кўчирилган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь