БМТ Россияга қарши резолюцияни қабул қилди
Олам
−
15 Ноябрь 2022
13541БМТ Бош Ассамблеяси Россия билан уруш оқибатида Украинага етказилган зарарлар реестрини яратиш, шунингдек, Киевга товон тўлаш механизмини шакллантириш тўғрисидаги резолюцияни қабул қилди.
“Украинага қарши тажовуз муносабати билан ҳуқуқбузарликларни бартараф этиш ва товон тўлаш тўғрисида”ги ҳужжатга 94 давлат овоз берди, 14 давлат қарши бўлди, 73 давлат бетараф қолди.
Беларусь, Марказий Африка Республикаси, Хитой, Куба, Шимолий Корея, Эритрея, Эфиопия, Эрон, Мали, Никарагуа, Россия, Сурия, Зимбабве қарши овоз берган.
Резолюция Украина билан ҳамкорликда Россия Федерациясининг Украинадаги ёки Украинага қарши халқаро ҳуқуқбузарликлари оқибатида етказилган зарар, йўқотиш ёки зарарни қоплаш учун халқаро механизм яратиш зарурлигини тан олади.
Ҳужжатда давлатларга уруш оқибатида жисмоний ва юридик шахсларга, шунингдек, Украина давлатига етказилган зарар, йўқотиш ёки жароҳатлар тўғрисидаги далиллар ва маълумотларни ҳужжатлаштириш учун бундай йўқотишларнинг халқаро реестрини яратиш бўйича тавсиялар мавжуд.
Резолюция, шунингдек, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти давлатларининг Украина суверенитети, мустақиллиги, бирлиги ва ҳудудий яхлитлигини қўллаб-қувватлаш позициясини яна бир бор тасдиқлаб, Россиядан куч ишлатишни зудлик билан тўхтатишни ва Украина ҳудудидан ўзининг халқаро тан олинган чегаралари доирасида барча қуролли кучларини тўлиқ ва сўзсиз олиб чиқиб кетишни талаб қилади.
LiveБарчаси