БМТ ХК 12 январдаги йиғилишда Украинадаги вазиятни муҳокамага қўяди
Олам
−
04 Январь 2023
4182Украина атрофидаги вазият жорий йилнинг 12 январь куни БМТ Хавфсизлик кенгаши йиғилишида муҳокама қилинади. Бу ҳақда кеча, 3 январь куни бўлиб ўтган брифингда январь ойида Жаҳон ташкилоти Хавфсизлик кенгашига раислик қиладиган Япониянинг доимий вакили Кимихиро Исиканэ маълум қилди.
Ундан БМТ Хавфсизлик Кенгаши тақвимига кўра, 12 январга белгиланган халқаро тинчлик ва хавфсизлик бўйича вазирлар йиғилишида Украина масаласи кўтарилиши ёки йўқлигига аниқлик киритиш сўралган.
“Шубҳасиз, ушбу мунозара ёки очиқ мунозаралар чоғида Россиянинг Украинадаги ҳарбий “махсус операцияси”га тўхталиб ўтилади ёки муҳокама қилинади”, дейди Исиканэ.
У бу мавзу муҳокамаси фақат айтилган учрашув билан чекланиб қолмаслигини таъкидлади.
LiveБарчаси
06 Ноябрь