БМТ Хавфсизлик Кенгашининг доимий аъзолари орасида Африка вакили ҳам бўлиши керак – Гутерриш

Олам

image

Бирлашган миллатлар ташкилотини ислоҳ қилиш учун Африка давлатларидан бири БМТ Хавфсизлик Кенгашининг доимий аъзосига айланиши керак. Бу ҳақда бугун, 5 сентябрь куни БМТ Бош котиби Антонио Гутерриш  Найробида бўлиб ўтган Африка иқлим саммитида сўз очди.

“Бизга умумий жиҳатдан ривожланаётган мамлакатлар, хусусан Африка мамлакатлари учун маъқул келадиган архитектурага эга халқаро молия тизими зарур. Шунингдек, БМТ Африка камида битта доимий ўринга эга бўладиган Хавфсизлик Кенгашининг ислоҳотига муҳтож”, деган Гутерриш.

Бош котиб глобал институтлар Иккинчи жаҳон урушидан кейин, кўплаб Африка давлатлари ҳали мустамлакачи давлатлар ҳукмронлиги остида бўлган пайтларда шаклланганини эслатган. 

"Бугун биз бу адолатсизликнинг Африка ривожланишида қандай роль ўйнашини кўряпмиз. Глобал институтлар ўз фаолиятини кучайтириши, Халқаро молия институтларидан тортиб, Африканинг доимий ўрни йўқ бўлган БМТ Хавфсизлик Кенгашигача Африканинг эҳтиёжлари ва салоҳиятига қитъа вакиллигини кафолатлаши ва уларга жавоб қайтариши керак", дейди БМТ Бош котиби.

Қайд этиш жоизки, Гутерриш олдин ҳам БМТнинг аксарият давлатлари жаҳон ташкилоти Хавфсизлик кенгашини ислоҳ қилиш зарурлигини тан олишини айтган. Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров эса БМТ Хавфсизлик кенгашини Ғарб давлатлари ҳисобига эмас, балки Осиё, Африка ва Лотин Америкаси вакиллари ҳисобига кенгайтириш кераклигини таъкидлаган.

Маълумот учун, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Хавфсизлик Кенгаши 15 та давлатдан иборат бўлиб, улардан 5 таси (Россия, Буюк Британия, Хитой, АҚШ ва Франция) доимий аъзоликка, қолган 10 таси эса икки йил муддатга унинг таркибига сайланади.


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Гутерриш

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made