Бахтиёр Саидов БМТ бош қароргоҳида Гутерриш билан учрашди

Олам

image

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Бирлашган Миллатлар Ташкилоти бош қароргоҳида Бош Ассамблеянинг 79-сессияси арафасида БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш билан учрашди. Бу ҳақда у ўзининг Теlegram саҳифасида маълум қилди.

“Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларининг саломини етказдик ва Бош котиб жанобларига БМТ Бош Ассамблеясининг 79-сессияси бошлангани ва Келажак саммити муваффақиятли ўтгани билан табрикладик. БМТ Котибияти ва тузилмаларининг Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотлар дастурини доимий қўллаб-қувватлашини юксак қадрлаймиз”, дея ёзган Саидов.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Нью-Йоркда БМТ Бош ассамблеясининг 79-сессиясининг умумий муҳокамасида мамлакат номидан сўзга чиқди. Вазир сессия чоғида Ўзбекистон номидан ривожланаётган давлатлар имкониятларини кенгайтириш мақсадида халқаро молия тизимини ислоҳ қилиш; барча учун хавфсиз, фойдаланиш мумкин бўлган рақамли технологиялар билан таъминлаш; иқлим ўзгаришига қарши кураш бўйича халқаро ҳамкорликни, айниқса, Марказий Осиёнинг заиф минтақаларида кучайтириш; аёллар ва ёшлар имкониятларини кенгайтириш; терроризм ва коррупцияга қарши курашишда ҳаракатларни бирлаштириш; Марказий Осиё ва ундан ташқарида транспорт коридорлари ва иқтисодий алоқаларни кенгайтириш; Термиз шаҳридаги Афғонистон фуқаролари учун ўқув марказини Глобал ўқув марказига айлантиришни таклиф қилди.


Мақола муаллифи

Теглар

БМТ Бахтиёр Саидов Гутерриш

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг