БМТ Хавфсизлик кенгашига раислик Францияга ўтди
Олам
−
03 Январь
2760БМТ Хавфсизлик Кенгашига раислик Эквадордан Францияга ўтди. Бу ҳақда Франциянинг БМТдаги доимий вакили Николя де Ривьер журналистлар билан учрашувида маълум қилди.
Вакил Яқин Шарқда давом этаётган уруш Вазирлар Кенгашининг кун тартибида бўлишини айтди. У, шунингдек, БМТ Хавфсизлик Кенгашида Украина, Сурия, Ливия ва Ямандаги можаролар бўйича йиғилишлар ўтказилишини таъкидлаган.
“Ой давомида муаммоли можаро ҳудудлари бизнинг кун тартибимизда бўлади. Россиянинг Украинага ҳужумлари сўнгги пайтларда кучайди ва Украинадаги вазият кундан-кунга оғирлашмоқда. Афсуски, Россия аҳоли гавжум ҳудудлар, шифохоналар, турар-жой марказларини нишонга олиб, тинч аҳолига ҳужум қилмоқда. Можароларда тинч аҳоли қурбон бўлмаслиги керак”, деган у.
Дипломат, шунингдек, Ғазодаги вазиятдан хавотирда эканини билдирди:
“Бошқа томондан, биз Ғазодаги можародан жуда хавотирдамиз, минтақада халқаро ҳуқуқ нормалари бузилмоқда”, дея айтиб ўтган у.
Шунингдек, де Ривьер можарони ҳал қилишда томонларнинг биргаликдаги саъй-ҳаракатларини оширишга ҳаракат қилишини билдирган. Франция Хавфсизлик кенгашига раислик қиладиган тўрт ҳафта давомида катта натижаларга эриша олмаслигини очиқ тан олган.
Эслатиб ўтамиз, 2023 йилнинг декабрь ойи охирларида БМТ Хавфсизлик Кенгаши Россиянинг Украинага қаттиқ ҳужумини қоралаб чиққан эди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь