БМТ инсониятни сунъий интеллект хавфидан огоҳлантирди
Олам
−
25 Май 2023
7844Матн ёки тасвирларни яратишга қодир сунъий интеллект инсоният учун катта хавф туғдиради, ҳукуматлар ва компаниялар ундан фойдаланишда жуда эҳтиёт бўлишлари керак. Бу ҳақда БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари Фолькер Турк огоҳлантириш билан чиқди.
“Мени сунъий интеллект, айниқса, AI ривожланишидаги сўнгги жадаллашув кўпроқ ташвишга солмоқда. Имкониятлар жуда катта бўлгани каби хавфлар ҳам шунчалик улкан”, дейди Турк.
Унинг билдиришича, ташкилот томонидан ушбу масалани ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ChatGPT чатботи ичимлик суви етишмовчилигига сабаб бўлиши мумкинлиги айтилган эди. Америкалик тадқиқотчилар сунъий интеллект 100 та саволга жавоб бериши учун бир литр сув сарфлашини аниқлаганди. Бундан ташқари, АҚШ Миллий хавфсизлик хизмати расмийлари сунъий интеллект урушлар, киберможаролар ва энг ёмон ҳолатда ядро урушининг келиб чиқишига сабаб бўлишидан огоҳлантирганди.
Маълумот учун, сунъий интеллект инсонлар ёки ҳайвонлар томонидан кўрсатиладиган табиий онгдан фарқли ўлароқ, машиналар томонидан кўрсатиладиган онг ҳисобланади. Етакчи сунъий онг дарслик китоблари бу соҳани “онгли агентлар”ни ўрганиш дея таърифлайди: ўз муҳитини фаҳмлайдиган ва мақсадларига муваффақиятли эришиш имкониятини максимал даражада оширадиган амалларни бажарувчи ҳар қандай система.
Халқ орасида “сунъий онг“ атамаси кўпинча “ўрганиш” ва “муаммоларни ечиш” каби инсон идроки билан боғлайдиган “когнитив“ функцияларни тақлид қиладиган машиналарни тасвирлашда ишлатилади, бироқ бу таърифни кўпчилик сунъий онг тадқиқотчилари рад этади.
Сунъий онг иловалари мукаммал веб-қидирув тизимлари (масалан, Google), тавсия этувчи тизимлар (бундан You tube, Amazon ва Netflix фойдаланади), инсон нутқини англаш (масалан, Siri ёки Akexa), ўзиюрар машиналар (масалан, Tesla) ҳамда стратегик ўйин тизимларида (масалан, шахмат ва GO) юқори даражада рақобатлашишни ўз ичига олади. Машиналар тобора кўп қобилиятларга эга бўлиб борар экан, “онг” талаб этувчи вазифалар кўпинча “сунъий онг эффекти” деб аталувчи феномен бўлган сунъий онг таърифидан олиб ташланади.
LiveБарчаси