Сунъий интеллект ичимлик суви тақчиллигига сабаб бўлиши мумкин

Бу қизиқ

image

ChatGPT чатботи жуда кўп сув сарфлаши ва натижада ичимлик суви танқислигига сабаб бўлиши мумкинлиги маълум бўлди. Америкалик тадқиқотчилар сунъий интеллект ишлаши жараёнида кетадиган сув сарфини ҳисоблаб чиққан

Айтилишича, ChatGPT 100 та саволга жавоб бериши учун бир литр сув сарфлайди. 

Таҳлилчиларнинг ҳисоб-китобларига қараганда, фақат GPT-3 тил модели асосида ChatGPT'ни яратиш ва ўқитиш учун кунига 700 минг литр сув керак бўлган. Бу 5000 кишилик кичик қишлоқнинг кунлик истеъмоли билан тенг демакдир. Агарда чатботни ўқитиш ва тузиш учун тахминан бир ой вақт кетган тақдирда ҳам у сарфлаган ичимлик суви миқдори қарийб Ўзбекистоннинг ярим аҳолиси истеъмол қиладиган миқдорга тенг бўларди. 

Шунингдек, серверларни совитиш ва ортиқча юкламаларни енгиллаштириш учун ҳам тоза ичимлик суви талаб қилинади. Ҳар куни миллионлаб фойдаланувчилар ChatGPT'га саволлар “ёғдириши” ва серверлар тўлиқ қувват билан ишлаши ҳисобга олинса, сунъий интеллект анча кўп миқдордаги ичимлик сувини сарфлаши аён бўлади. 

ChatGPT серверлари кунига 320 та Tesla автомобилини ишлаб чиқариш учун зарур бўлган сувни сарф қилади. 2023 йил февраль ойи маълумотларига кўра, ChatGPT сайтига кунига 13 миллион фойдаланувчи ташриф буюради. Бу сониясига 150 киши дегани. 

Microsoft маълумотларига кўра, компания ChatGPT учун алоҳида суперкомпютердан фойдаланади. Ушбу сервер 10 мингта график карта ва 285 минг процессор ядросидан иборат. Уларнинг ишлаши учун нафақат сув, балки жуда кўп электр энергияси ҳам талаб қилинади.

Фақат ChatGPT'ни ўқитиш учун 1300 МВт/соатдан кўпроқ электр энергияси керак бўлган. Бундан ташқари, бу энергия миқдори Фарғонадан Устюртгача деярли 1600 марта бориб-келишга етади. 

ChatGPT битта сўров учун қанча электр сарфлаши ҳали аниқ эмас. Келажакда нейрон тармоқларнинг ресурс истеъмоли фақат ошади, деб ҳисобланмоқда. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ChatGPT бир неча сония ичида беморга тўғри ташхис қўйган эди. Шунингдек, сунъий интеллект футбол бўйича барча даврларнинг энг кучли ўйинчиларидан иборат рамзий терма жамоани ҳам тузиб чиққанди.


Мақола муаллифи

Теглар

ChatGPT сув тақчиллиги

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг