БМТ Бош котиби Ливан иккинчи Ғазога айланишидан огоҳлантирди

Олам

image

Ғазо секторидаги вазият давом этаётган даҳшатли тушга ўхшайди ва Ливан тез орада иккинчи Ғазога айланиши мумкин. Бу ҳақда БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш бугун, 24 сентябрь куни БМТ Бош Ассамблеясининг 79-сессиясидаги умумий сиёсий муҳокамада сўз очди. 

“Ғазо давом этаётган даҳшатли туш. Ливан аҳолиси, Исроил аҳолиси, бутун дунё аҳолиси Ливаннинг иккинчи Ғазо бўлишига йўл қўймайди”, дейди у.

Бош котиб Ливан фалокат ёқасида эканини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, бугунги кунда дунё ўзига хос "торнадо" ва жуда муҳим ўзгаришларни бошдан кечирмоқда. Бош котиб ушбу фонда юзага келган муаммолар мисли кўрилмаган ва глобал ечимларни талаб қилишини таъкидлади.

Гутерриш, шунингдек, геосиёсий тафовутлар кучайиб бораётганига ҳам ишора қилди.

"Сайёра қизиди, урушлар авж олди, охири биз билмаймиз. Ядровий куч ва қуролларнинг намойиши қоронғу сояга ўхшайди. Биз ўйлашни ҳам истамайдиган нарса томон кетяпмиз: портлашга тайёр бўлган бомба бутун дунёни еб қўйиши мумкин", деб огоҳлантирди Гутерриш.

Унинг сўзларига кўра, "дунёдаги жазосизлик даражасининг сиёсий изоҳи йўқ; уни ахлоқий жиҳатдан қабул қилиб бўлмайди". Унинг қайд этишича, халқаро ҳуқуқ нормалари, БМТ Низоми ва халқаро судлар қарорларини бузаётган давлатлар сони ортиб бормоқда.

"Бу давлатлар бошқа мамлакатларга оқибатларсиз бостириб киради, бутун жамоаларни вайрон қилади ва ўз халқининг фаровонлигини менсимайди. Ҳамма жойда жазосизлик муҳити ҳукм сурмоқда. Яқин Шарқда, Европанинг юраги, Африка шохи ва ундан ташқарида" дейди у.

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Ғазо секторидаги вазиятни “бутун минтақани қамраб олиши” мумкин бўлган “туганмас даҳшат”га қиёслади. Гутерришнинг таъкидлашича, "Фаластин халқининг жамоавий жазоланишини ҳеч қандай тарзда оқлаб бўлмайди". Унинг айтишича, "Ғазо секторидаги ўлим ва вайронагарчилик тезлиги ва кўлами мисли кўрилмаган даражада".

Бош котиб, шунингдек, 7 октябрь куни Ғазо секторида БМТнинг 200 дан ортиқ ходими ҳалок бўлганини айтди.

Гутерриш халқаро ҳамжамият зудлик билан оташкесимга эришиш, маҳбусларни озод қилиш ва Фаластин муаммосининг икки давлат ечимига асосланган ечимини таъминлаш учун чора кўриши кераклигини таъкидлади.

Залда ҳозир бўлганлар Гутеррешнинг Ғазо билан боғлиқ баёнотларини олқишлар билан кутиб олди.

Маълумот учун, Исроил ва “Ҳизбуллоҳ” шиа ҳаракати ўртасидаги зиддиятнинг янги босқичи Ливанда 17 ва 18 сентябрь кунлари бир қатор алоқа қурилмалари портлашидан сўнг бошланди. Ливан ҳаракати портлашларни уюштирганликда Исроилни айблади, унинг расмийлари воқеа ҳақида тўғридан-тўғри изоҳ бермади, бироқ шимолий йўналишда ҳарбий амалиётлар фаоллашганини эълон қилди.

Шундан сўнг Исроил ҳарбий-ҳаво кучлари Ливан жанубидаги чегара ҳудудларига катта зарбалар беришни бошлади ва бу зарбарлар ҳали ҳам тўхтамади. Минглаб тинч аҳоли Исроил ҳужумидан қочиш учун ўз уйини ташлаб Сурия томон йўл олган.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Ироқ ҳукумати ливанликлар учун бепул виза жорий қилганди. Сурияда эса Ливандан борганларга кўмаклашиш учун шифохоналар 24 соатлик режимга ўтказилди.


Мақола муаллифи

Теглар

БМТ Антониу Гутерриш Ливан Ғазо

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made