БМТ Бош котиби АҚШ қарорига қарши чиқди
Олам
−
08 Июль 2023
10370Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ) Бош котиби Антониу Гутерриш кассетали ўқлар бўйича конвенцияни қўллаб-қувватлайди. Бу ҳақда кеча, 7 июль куни бўлиб ўтган брифингда матбуот котиби ўринбосари Гутерриш Фархан Ҳақ АҚШ ОАВларининг Вашингтон Киевни ушбу турдаги қуроллар билан таъминлаши ҳақидаги хабарларига изоҳ берар экан.
Ҳақнинг сўзларига кўра, БМТ Бош котиби жанг майдонида кассетали ўқлардан фойдаланишга қарши.
“Бош котиб кассетали ўқларни тақиқлаш тўғрисидаги конвенцияни қўллаб-қувватлайди”, деди Ҳақ, унинг 15 йил аввал қабул қилинганини эслатиб. Унинг сўзларига кўра, Гутерриш мамлакатлар ушбу конвенция қоидаларига риоя қилишларини истайди.
“Табиийки, у кассетали ўқ-дорилар жанг майдонида қўлланилишини истамайди”, деди Ҳақ.
“The Washington Post” газетаси АҚШ етакчиси Жо Байден Украинага кассетали ўқ-дорилар етказиб беришни маъқуллаганини маълум қилган эди. АҚШ маъмурияти Киевга дунёнинг аксарият мамлакатларида тақиқланган ўқ-дориларни етказиб бериш бўйича бир неча ойлик муҳокамалардан сўнг шундай қарорга келган. Газетанинг ёзишича, гап биринчи марта 1987 йилда чиқарилган М864 артиллерия снарядлари ҳақида бормоқда. Улар АҚШ ва бошқа Ғарб давлатлари томонидан Украинага етказиб берилган 155 миллиметрлик гаубицаларни отиш учун ишлатилади.
Бомба кластерларида юзлаб индивидуал ўқ-дорилар бўлиши мумкин, улар ҳавода портлатилганда ўнлаб квадрат метр майдонга тарқалади. Улардан баъзилари дарҳол ёрилиб кетмайди ва ерда ётиб қолмоқда, бу эса можаро тугаганидан кейин ҳам тинч аҳоли учун хавф туғдиради. 2008 йилда кассетали бомбаларни тақиқлаш тўғрисидаги конвенция қабул қилинди, унга 111 давлат қўшилган, яна 12 давлат имзолаган, аммо ҳали ратификация қилмаган.
“Human Rights Watch” халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилоти аввалроқ, қоида тариқасида, портламаган элементлар улуши эълон қилинганидан сезиларли даражада ошиб кетишини, бу эса тинч аҳоли орасида қурбон бўлишига олиб келишини илгари сурган эди.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15