Blue Origin ракетаси синов пайтида портлаб кетди (видео)
Технология
−
29 Май 3716 2 дақиқа
Blue Origin компаниясининг New Glenn оғир ракета-ташувчиси Флоридадаги Канаверал бурнида жойлашган 36-старт комплексида ўтказилаётган синов вақтида портлаб кетди. NASASpaceFlight жараённи тўғридан тўғри трансляцияси қилди.
Ҳодиса кеча, 19 май куни маҳаллий вақт билан соат 21:00 атрофида юз берган. Blue Origin компанияси ўзининг X ижтимоий тармоғидаги саҳифасида синов вақтида “аномалия” (фавқулодда ҳолат) юз берганини тасдиқлаган. Компания эгаси Жефф Безоснинг сўзларига кўра, барча ходимлар хавфсиз жойда ва ходимлар ҳаётига ҳеч қандай таҳдид йўқ. У авария сабаблари ҳақида ҳозиздан хулоса чиқаришга ҳали эрта эканлигини алоҳида таъкидлаб ўтган.
“Associated Press”нинг хабар беришича, портлаш шу қадар кучли бўлганки, Кейп-Канаверал ва Коко-Бич аҳолиси уйларнинг силкингани ва осмонда ёрқин чақнаш кўрингани ҳақида хабар берган. Маҳаллий хизматлар ёнилғи чиқиндилари туфайли атроф-муҳитга ҳеч қандай хавф йўқлигини маълум қилган.
Ушбу синов яқин ҳафталарда амалга оширилиши режалаштирилган New Glenn ракетасининг тўртинчи парвозига тайёргарлик доирасида ўтказилаётган бўлган. Ракета Amazon Leo интернет-сервиси учун мўлжалланган 48 та сунъий йўлдошни орбитага олиб чиқиши керак эди. Синов вақтида ракета ичида сунъий йўлдошлар бўлмаган. Парвоз майдончаси инфратузилмасига етказилган зарар кўлами ҳозирча тўлиқ аниқ эмас.
Жорий йилнинг бошида ҳам ушбу ракета техник муаммоларга дуч келган: парвозларнинг бирида ракетанинг юқори босқичи AST SpaceMobile сунъий йўлдошини керакли орбитага чиқара олмаган, бу эса бутун миссиянинг муваффақияцизликка учрашига ва қурилманинг йўқотилишига олиб келган.
Маълумот учун, New Glenn – бу Blue Origin компанияси томонидан тижорий, илмий ва миллий миссиялар учун ишлаб чиқилган оғир тоифадаги ракетадир. У илк бор 2025 йилда парвоз қилган ва АҚШ Миллий аэронавтика ва коинот бошқармаси (NASA) томонидан Ой дастури – Artemis’нинг муҳим элементларидан бири сифатида қаралади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШнинг хусусий космик компанияси SpaceX Starship ракетасининг 12-синов учирилишини амалга оширганди. Ракета космосда тахминан бир соат парвоз қилган ва олтита двигателдан бири ишламаганига қарамай, Ҳинд океанига бошқариладиган тарзда қўнган. Қўнишдан сўнг кема ағдарилиб портлаган.
Live
Барчаси