Блинкен яна Яқин Шарққа йўл олади

Олам

image

АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен шу ҳафта охирида Яқин Шарққа сафар қилади ва Ғазодаги вазият юзасидан дипломатик мулоқотлар ўтказади. Бу ҳақда Оқ уй ва АҚШ Давлат департаменти вакиллари баёнот берди.

Қайд этилишича, Блинкен томонлар билан мулоқот ўтказади ва Ғазодаги можаро тугаганидан кейин минтақадаги вазиятни баҳолайди. Шунингдек, Давлат котиби Ғазодаги бошқарув, фаластинликларга гуманитар ёрдам етказилиши ва эҳтимолий мустақил Фаластин давлатини тан олиш билан боғлиқ масалаларни ҳам муҳокама қилади.

Маълумот учун, Блинкен 2023 йил 7 октябрдан бери минтақага тўрт марта ташриф буюрган. Давлат котибининг янги ташрифи тафсилотлари яқин кунларда АҚШ Давлат департаменти томонидан эълон қилиниши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, ўтган ой бошида Блинкен минтақага қилган тўртинчи сафари давомида ТуркияГрецияИорданияҚатарБАА, Саудия Арабистони, Исроил, Фаластин, Баҳрайн ва Мисрда бўлганди.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Яқин Шарқ Энтони Блинкен

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг