Блинкен Тайвань масаласида АҚШнинг кутилмаган позициясини эълон қилди

Олам 15344
image

Америка Қўшма Штатлари Тайвань мустақиллигини қўллаб-қувватламайди, лекин оролда юз бераётган бир томонлама ҳаракатларга қарши. Бу ҳақда Давлат котиби Энтони Блинкеннинг АҚШнинг Хитойга нисбатан сиёсати ҳақидаги нутқида келтирилган. Нутқдан парчалар Давлат департаменти Матбуот хизмати томонидан олдиндан тарқатилди.

“Қўшма Штатлар Тайваннинг мустақиллигини қўллаб-қувватламайди ва унинг Хитой билан барча келишмовчиликлари тинч йўл орқали ҳал қилинишини кутади”, дейди Энтони Блинкен.

Шу билан бирга, Давлат котиби АҚШ Хитойнинг Тайванга нисбатан ҳаракатларидан норозилигини билдирди.

“Пекин тобора ортиб бораётган провокацион риторикадан ва Хитой халқ озодлик армиясининг деярли ҳар куни Тайвань яқинида учадиган самолётлари каби ҳаракатлардан фойдаланмоқда”, дея қўшимча қилди у.

Эслатиб ўтамиз, АҚШ Президенти Жо Байден жорий йилнинг 23 май куни расмий Вашингтон “ягона Хитой” сиёсатига содиқ қолганига қарамай, Тайванга ҳужум қилинса, Америка ҳарбийлари аралашишини айтган эди. 

Бироқ, Хитой штат етакчисининг баёнотидан кескин норозилигини ва Тайвань Хитой ҳудудининг ажралмас қисми эканлигини билдирди.

Юлдуз Абдурашидова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 435
Рейтинг: 2.9
t
×