Байден Украинага бермаган ёрдамини Тайванга ваъда қилди
Олам
−
23 Май 2022
15923АҚШ Президенти Жо Байден бугун, 23 май куни расмий Вашингтон “ягона Хитой” сиёсатига содиқ қолганига қарамай, Тайванга ҳужум қилинса, Америка ҳарбийлари аралашишини маълум қилди.
Байден Токиодаги матбуот анжуманида, “Тайванни ҳимоя қилиш учун АҚШ ҳарбий жиҳатдан аралашувга тайёрми ёки йўқми”, деган саволга, “Ҳа, ва бу биз зиммамизга олган мажбуриятдир”, дея жавоб берган.
Матбуот анжумани чоғида Кисида, ўз навбатида, Япония ўзининг мудофаа қобилиятини, жумладан, Тайвань зонасидаги вазиятни ҳисобга олган ҳолда мустаҳкамлашда давом этишини таъкидлади. Икки давлат раҳбарлари, шунингдек, яна бир бор минтақадаги ҳар қандай низоларни тинч йўл билан ҳал қилишга чақириб, ўрнатилган дунё тартибини зўрлик билан ўзгартиришга йўл қўйиб бўлмаслигини таъкидладилар.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 20 май куни АҚШ Президенти Жо Байден ўзининг уч кунлик Осиёга сафари чоғида Жанубий Кореяда бўлди. 21 май куни Жанубий Корея етакчиси Юн Сок Ёл билан учрашув бўлиб ўтди. Кейинчалик Жо Байден 22 май куни Японияга ташриф билан борди. Бу унинг лавозимга киришганидан кейин Японияга биринчи ташрифи ҳисобланади.
Маълумот ўрнида, АҚШ Президенти Жо Байден Украинадаги уруш бошланишидан олдин, Россия ҳужум қилса, ҳарбий ҳаракатларга аралашмаслигини айтганди. Аммо Тайвань масаласида Байден бошқачароқ позиция олди.
Камронбей Кенжаев
LiveБарчаси