Блинкен Си Цзиньпинни танқид қилишга ҳақли эмас – Хитой ТИВ

Олам

image

АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен Хитой раҳбари Си Цзиньпинни Россияга қилган сафари учун танқид қилишга ҳақли эмас. Бу ҳақда бугун, 21 март куни Хитой Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Ван Вэньбинь сўз очди. 

“Хитой Украинадаги инқирозни қўзғатмаган, иштирокчи томонлар қаторига ҳам кирмаган. Қўшма Штатлар Хитойни танқид қилишга, ҳатто, Украинадаги вазият учун жавобгарликни ХХР зиммасига юклаш ҳуқуқига эга эмас”, деган у брифингда.

Хитой дипломатининг эслатишича, Пекин Украина можаросининг кескинлашувига олиб келиши мумкин бўлган ҳаракатларга қарши. Шунингдек, Ван Вэньбинь Қўшма Штатлар Киевга доимий равишда қурол етказиб беришда давом этаётганини таъкидлаган.

“Қўшма Штатлар тинч мулоқот йўлида ХХР ва халқаро ҳамжамият томонидан қилинаётган саъй-ҳаракатларга холисона қараши керак”, дея хулоса қилган Хитой ТИВ вакили.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 20 март куни Си Цзиньпиннинг Россияга давлат ташрифини шарҳлар экан, Блинкен Хитой раҳбари у ерга Халқаро жиноят суди Путинни ҳибсга олишга ордер берганидан бир неча кун ўтиб кетганини таъкидлаганди. У Хитой масъулиятни ҳис қилмаётгани ва Россия учун дипломатик ҳимоя яратиш учун уринаётганини айтганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Си Цзиньпин Энтони Блинкен

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг