Блинкен билан учрашган Ироқ Бош вазири Эронга борди (видео)

Олам

image

Бугун, 6 ноябрь куни Ироқ Бош вазири Муҳаммад ал Суданий расмий ташриф билан Эронга борди. Бу ҳақда Эроннинг “Tasnim” агентлиги хабар берди.

Эрон Президенти Иброҳим Раисий эрталаб Ироқ Бош вазирини расмий кутиб олиш маросимида қабул қилган. Икки етакчи музокара ўтказиб, Теҳрон ва Бағдод ўртасидаги муносабатларнинг бориши ҳамда минтақадаги сўнгги воқеаларни шарҳлаш учун қўшма матбуот анжумани ўтказган.

"Исроилни қўллаб-қувватлаган ҳар бир киши фаластинликларга қарши жиноятларга шерикдир", деган Эрон Президенти матбуот анжуманида.

Унинг қўшимча қилишича, АҚШнинг ёрдами, жумладан, қурол-яроғ етказиб бериш Исроилга янада дадилроқ ҳаракат қилиш имконини беради.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 5 ноябрь куни Ироқ Бош вазири Муҳаммад ал Суданий Боғдодда АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен билан учрашганди. Блинкен Ироқда жойлашган Америка қўшинларига эронпараст кучлар томонидан зарбалар кучайиб бораётган бир пайтда, иккинчи бундай ҳужум ва таҳдидларни бутунлай қабул қилиб бўлмаслигини айтганди. Ал-Суданий эса Ироқдаги халқаро коалиция маслаҳатчилари жойлашган учта ҳарбий базага, жумладан Ироқ ғарбидаги Айн ал-Ассадга, Бағдод халқаро аэропорти яқинидаги ҳарбий базага ва Ҳарирга ракета ҳужумлари уюштирганларни таъқиб қилишга ваъда берганди. Блинкен Ироқни тарк этгач эса Анбар вилоятида жойлашган Айн ал-Ассад базасига учувчисиз самолётлар ёрдамида камида икки марта ҳужум қилинди


Мақола муаллифи

Теглар

Эрон Ироқ Иброҳим Раисий Муҳаммад ал Суданий

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made