Блинкен Ҳиндистонда. У G20’да қандай мақсад билан қатнашди?

Олам

image

Аввал хабар берганимиздек, АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкеннинг 28 февраль – 2 март кунлари Қозоғистон, Ўзбекистон ва Ҳиндистонга ташриф буюриши режалаштирилганди. Қозоғистон ва Ўзбекистонга сафарини тугатган Блинкен бугун, 2 март куни Янги Деҳлига етиб борди ва у ерда G20 йиғилишида иштирок этди. Бу ҳақда у ўзининг Twitter’даги саҳифасида маълум қилди.

“Мен бугун G20’га икки мақсад билан бордим: биринчидан, Ҳиндистон бошчилигидаги G20’да бизнинг умумий мақсадларимизни илгари суриш, иккинчидан, АҚШнинг ҳамкорлари билан биргаликда дунё эҳтиёжларини қондириш учун қандай ҳаракат қилаётганини намойиш қилиш. Биз иккаласида ҳам муваффақиятга эришдик”, деб ёзган Бош котиб.

Маълумот учун, мазкур йиғилишда Россия ва Хитой ташқи ишлар вазирлари ҳам иштирок этмоқда. Бироқ Блинкен Тошкентда ўтказган матбуот анжуманида Янги Деҳлида на Лавров билан, на Цинь Ганг билан кўришишни режа қилмаганини айтган. 

Эслатиб ўтамиз, Блинкен Қозоғистонга ташрифи давомида давлат раҳбари Тўқаев қабулида бўлган, шунингдек, Марказий Осиё давлатлари ташқи ишлар вазирлари иштирокида C5+1 форматидаги йиғилишда ҳам қатнашганди. Ўзбекистонда ҳам у Президент Мирзиёев қабулида бўлган, Ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Бахтиёр Саидов билан музокара олиб борганди. Шунингдек, Блинкен Тошкентга сафари чоғида Ҳазрати Имом мажмуасида ва Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетида бўлганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Блинкен

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг