Яқин Шарқдаги кескинлик ҳеч кимга фойда келтирмайди – АҚШ
Олам
−
10 Август
2857АҚШ Давлат котиби Блинкен Исроил Мудофаа вазири Галант билан телефон орқали суҳбатда Яқин Шарқдаги кескинликни камайтиришга қаратилган саъй-ҳаракатларни муҳокама қилди. Бу ҳақда АҚШ Давлат департаменти матбуот хизмати вакили Мэтью Миллер маълум қилди.
Суҳбат чоғида Блинкен Қўшма Штатларнинг Исроил хавфсизлигига содиқлигини тасдиқлаган ва эскалация иккала томоннинг ҳам манфаатларига мос келмаслигини таъкидлаган.
Блинкеннинг сўзларига кўра, Ғазо секторида сулҳга эришиш зарур. Ушбу чора исроиллик гаровга олинганларни озод қилишни таъминлайди ва минтақавий барқарорликни ошириш учун шароит яратади. Давлат котиби, шунингдек, Исроил ва Ливан оилаларининг уйларига қайтишига имкон берадиган дипломатик ечимга эришиш муҳимлигини айтиб ўтди.
Маълум бўлишича, АҚШ Давлат департаменти Вашингтон Исроилга Қўшма Штатлар қуроллари ва ҳарбий жиҳозларини сотиб олиш учун 3,5 миллиард доллар ажратган. Ушбу маблағлар апрель ойида АҚШ Конгресси томонидан тасдиқланган умумий қиймати 14 миллиард доллар бўлган қўшимча молиялаштиришнинг бир қисми эканлиги айтилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қўшма Штатлар Эрон ва Исроил ўртасидаги кескинлашув фонида F-22 қирувчи самолётларини Яқин Шарқ минтақасига яқинроқ жойлаштирилгани ҳақида хабар берилганди.
Зебо Туробжонова
LiveБарчаси