Бизнес омбудсман Дилмурод Қосимов Бош прокурор ўринбосари бўлди
Жамият
−
04 март 2025 8812 1 дақиқа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармонига асосан адлия катта маслаҳатчиси Дилмурод Султонмуродович Қосимов Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Бош прокуратура хабар берди.
Маълумки, тайинловга қадар Дилмурод Қосимов Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил (Бизнес омбудсман) лавозимида ишлаган.
Бунгача у прокуратура органларида турли масъул лавозимларда ҳам фаолият юритган.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ 2017 йилдан бери Ички ишлар вазири сифатида ишлаб келган Пўлат Бобожонов лавозимидан озод этилиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг кадрлар сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчисининг ўринбосари лавозимига тайинланганди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони билан Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси бошлиғи лавозимини эгаллаб келган генерал-майор Азиз Анварович Тошпўлатов Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири лавозимига тайинланди.
Live
БарчасиСариосиёда террористик гуруҳ ушланди
08 август
Хитойдаги фестивалда 16 киши куйиб қолди
08 август