Биз “Толибон”ни тан олмаймиз – Оқ уй

Олам

image

Қўшма Штатлар “Толибон”ни Афғонистоннинг қонуний ҳукумати сифатида тан олиш ниятида эмас. Бу ҳақда Оқ уй Миллий хавфсизлик кенгашининг стратегик алоқалар бўйича координатори Жон Кирби журналистлар учун ўтказилган навбатдаги брифингда Россия раҳбариятининг “Толибон” ҳаракати ҳақидаги баёнотларини изоҳлаб айтиб ўтди. 

“Биз “Толибон”ни Афғонистоннинг расмий раҳбарияти сифатида тан олмаганмиз ва тан олмаймиз”, дейди Оқ уй вакили.  

Шу билан бирга, у Россиянинг “Толибон”ни тан олиши “бошқаларга ёмон сигнал бериши”ни урғулади. 

“Толибон” ҳокимиятга келганида бажаришга ваъда берган ҳеч бир мажбуриятни бажармади”, дейди Кирби. 

У ҳаракатнинг афғон фуқаролари ва мамлакат иқтисодиётига нисбатан ҳаракатларини танқид қилди.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 27 май куни Россия Ташқи ишлар ва Адлия вазирликлари мамлакат Президентига “Толибон”ни тақиқланган ташкилотлар рўйхатидан чиқарилиши мумкинлиги ҳақида маълумот киритди. Ташқи ишлар вазири буни “Толибон” ҳаракати Афғонистонда ҳақиқий кучга эга эканлиги билан боғлади

Россия Президенти Владимир Путин эса "Толибон"нинг террорчилар рўйхатидан чиқарилишини изоҳлар экан, Россия “Толибон” ҳаракатини тан олиш масаласида Марказий Осиёдаги ҳамкорларининг фикрини инобатга олиши ва қарор биргаликда ишлаб чиқилишини билдирди

2024 йил 27 май ҳолатига кўра, "Толибон" Россиядан ташқари Канада, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркияда расман террорчи ташкилот сифатида тан олинган. 

"Толибон"ни БМТ даражасида терроризм билан боғлиқ ташкилотлар рўйхатидан чиқариш учун БМТ Хавфсизлик Кенгаши тегишли қўмита билан келишилган ҳолда, БМТ Хавфсизлик Кенгашининг резолюциясида белгиланган тартибда тегишли сабаблардан бирига асосланган янги резолюция қабул қилиши керак.


Мақола муаллифи

Теглар

Толибон Жон Кирби

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг