Биз Рождество бозорларида юрганимизда, Россия Украинага қарши уруш олиб бормоқда – Германия ИИВ

Олам

image

Германияда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги функцияларини бажарувчи THW (Technisches Hilfswerk) техник ёрдам хизмати Украина учун янги гуманитар ёрдам партиясини тайёрламоқда. Бу ҳақда мамлакат Ташқи ишлар ва Ички ишлар вазирликларининг эълон қилган қўшма баёнотида айтилади. 

Қайд этилишича, ёрдам 500 та генератор, 900 та иситиш мосламаси, 1700 та изоляцияланган уйқу ёстиғи, шунингдек, кроватлар, чодирлар ва яшаш учун мўлжалланган контейнерларни ўз ичига олади. Ушбу таъминотнинг умумий қиймати 6,1 миллион еврони ташкил қилади.

Янги қишки ёрдам пакетини шарҳлар экан, Германия Ички ишлар вазири Ненси Фазер THW аллақачон Украинага 400 дан ортиқ юк жўнатганини таъкидлаган.

"Биз шошилинч ёрдам керак бўлган жойда ёрдам беришда давом этиш ниятидамиз. Биз Украина ўт ўчирувчилари, қутқарув хизматлари ва Фавқулодда вазиятлар вазирлигига ёрдам берамиз. Кўпчилигимиз Рождество бозорларига ташриф буюриб, совғалар тайёрлаётган бир пайтда, Россия бу қишда Украина энергетика тузилмасига қарши ғайриинсоний уруш олиб боришда давом этмоқда”, дейди вазир.

Аввалроқ ТҲВ Украинага 1300 та кучли генераторлар, 20 та аккумуляторлар, 120 та автомобиллар, экскаваторлар ва бошқа ихтисослаштирилган машиналар юборган.


Мақола муаллифи

Теглар

Германия Украина

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг