Биз гайкани ҳаддан ташқари бураб қўймаяпмизми? Депутат стикер масаласида эътироз билдирмоқда

Жамият

image
“Босар-тусарини билмаган депутат” машмашаси: ким ҳақ-у ким ноҳақ? north_east

“Босар-тусарини билмаган депутат” машмашаси: ким ҳақ-у ким ноҳақ?

Айни карантин пайти айрим фуқаролардан бир масалада кетма-кет мурожаатлар тушяпти: махсус рухсатномага (стикер) эга бўлмаган автомобиллар Ички ишлар ходимлари томонидан жарима майдончаларига олиб бориб қамаб қўйилаётгани кўп марта муҳокамаларга сабаб бўлди. Бу қанчалик қонуний? Бу ҳақда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Қодир Жўраев ўзининг мулоҳазаларини билдирмоқда. 

“Ҳозирги кунда биз Олий Мажлис Қонунчилик палатасида ушбу масалани чуқур ўрганишга киришдик. Кўпчилик депутатларнинг дастлабки фикри қуйидагича: 

Биринчидан, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик кодекси 54-моддасига мувофиқ ҳуқуқбузарга нисбатан баённома расмийлаштириб, жарима қилиш ва уйига қайтишга мажбурлаш кифоя қилади. Стикерсиз автомобилни жарима майдончасига олиб бориб қамаб қўйиш қонунчилигимизда кўзда тутилмаган.

Иккинчидан, содир этилган ҳар бир ҳуқуқбузарлик учун миллий қонунчилигимизда битта жавобгарлик белгиланган бўлиб, фуқарони икки марта жазога тортиш ана шу адолатли принципга тўғри келмайди. 

Учинчидан, карантин даврида юртдошларимиз ишсиз, даромадсиз қолган бир пайтда уларнинг турмушини янада мураккаблаштириш қанчалик тўғри? Биз гайкани ҳаддан ташқари бураб қўймаяпмизми? Шундоғ ҳам карантиндан қийналаётган фуқароларимизга бу жуда оғирлик қилмайдими?!

Албатта, карантин шароитида касаллик оммавий тарқалмаслиги учун  биз албатта қаттиққўл бўлишимиз керак, лекин меъёрни (ҳам ҳуқуқий ва ҳам инсоний маънодаги меъёрни) унутмаган ҳолда!”, дейди депутат.
 


Мақола муаллифи

Теглар

депутат стикер

Баҳолаганлар

527

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг