Биз бир оиладек эдик, бу соврин ютишнинг ягона йўли – Лука Модрич
Спорт
−
03 Июнь
2821“Реал Мадрид”нинг хорватиялик ярим ҳимоячиси Лука Модрич жамоа нима учун мавсумни муваффақиятли ўтказгани ҳақида фикр билдирди.
“Жорий мавсумда жароҳатлар бўйича кўп муаммоларга дуч келдик, лекин биз доимо бир-биримизга ёрдам берардик, бир оиладек бўлдик. Бу совринларни ютишнинг ягона йўли. Мухлисларимизга қўллаб-қувватлаганликлари учун миннатдорлик билдирмоқчиман – улар биз учун қанчалик муҳимлигини билишмаса ҳам керак”, дейди Модрич.
Жорий мавсумда Лука Модрич барча мусобақаларда 45 та ўйинда иштирок этиб, 2 та гол урди ва 8 та голли узатмани амалга оширди. “Transfermarkt” порталида берилган маълумотларга кўра, футболчининг бозор қиймати 8 миллион еврони ташкил қилади.
Испания чемпионати якунига кўра, “Реал Мадрид” 36 марта миллий чемпионлик унвонини қўлга киритди. “Қаймоқранглилар” 38 турда 95 очко жамғарди. Шунингдек, “Реал” асосий Европа Чемпионлар лигаси финалида Дортмунднинг “Боруссия” жамоасини мағлуб этиб, 15 марта турнирда ғолиб чиқди (2:0).