Биволнинг навбатдаги рақиби ва жанги санаси маълум бўлди

Спорт 2090
image

Профессионал бокс бўйича ярим ўрта вазн тоифасида WBА камари соҳиби, асли қирғиз миллатига мансуб россиялик Димитрий Бивол навбатдаги ҳимоя жангини шу йилнинг 5 ноябрь куни ўтказади. Бу ҳақда WBА'нинг расмий сайтида хабар берилди.

Манбага кўра, Димитрий Биволнинг навбатдаги рақиби мексикалик Хильберто Рамирес бўлади. Рамирес охирги жангини германиялик Доминик Безелга қарши ўтказиб, нокаут эвазига ғалаба қозонган.

Қайд этиш керакки, Бивол ўз вазн тоифасидаги энг кучли боксчилардан бири саналади. Бироқ унинг машҳурлигининг ортишига шу йилнинг май ойида Сауль Альварес устидан қозонилган ғалаба сабаб бўлди. Бивол билан жанггача Сауль вазн тоифасидан қатъий назар (pound for pound) дунёнинг энг кучли жангчиси эди. Кутилмаганда Саулнинг таъзирини берган Димитрий шундай сўнг бокс ишқибозларининг назаридан тушмай қолди.

Маълумот учун, 31 ёшли Бивол профессионал фаолияти давомида 20 та жангда рингга кўтарилиб, барчасида ғалаба қозонган. Шулардан 11 таси нокаут эвазига қўлга киритилган. Унинг рақиби Рамирес ҳам даҳшатли кўрсаткичга эга. У фаолияти давомида 44 та жанг ўтказган ва барчасида ғалаба қозонган. Хильберто 30 та тўқнашувда рақибларини муддатидан аввал мағлубиятга учратган.

Маъруф Абдумаликов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 34
Рейтинг: 3.3
t
×