Бивол кўкрак нишони билан тақдирланди

Спорт

image

Ярим оғир вазнда WBA йўналиши жаҳон чемпиони, профессионал боксчи Дмитрий Бивол Россияда хизмат кўрсатган спорт устаси унвони билан тақдирланди. Бу ҳақда Санкт-Петербург маъмурияти матбуот хизмати хабар берди.

“Бу унвон меҳнатингиз ва рингдаги ёрқин жангларингизга берилган юксак баҳодир. Ишончим комилки, сизни янги ғалабалар кутиб турибди”, дейди Санкт-Петербург губернатори Александр Беглов Биволга кўкрак нишонини топшириш чоғида.

Бивол ўзининг сўнгги жангида 2022 йил ноябрь ойида Гилберто Рамиресни мағлуб этди. Ўтган йилнинг май ойида Дмитрий бир овоздан Саул Алваресдан устун келди.

Бивол профессионал боксдаги дебютини уругвайлик Хорхе Родригес Оливейра билан жангда ўтказганди. Олтинчи раундда тўхтатилган ушбу жанг техник нокаут билан Дмитрий фойдасига якунланган. Бивол профбоксда умумий 21 та жанг ўтказиб, тўқнашувларнинг барчасида зафар қучган.


Мақола муаллифи

Теглар

Дмитрий Бивол Гилберто Рамирес

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг