Битта маймун 22 млн кишини “свет”сиз қолдирди

Олам

image

Кеча, 9 февраль куни соат 11:00 ларда битта маймун 22 млн киши истиқомат қиладиган бутун Шри-Ланкани электрсиз қолдирди. Энергетика вазири Кумара Жаякоди оролда электр ўчганининг сабабини шундай тушунтирди.

“Тармоғимиздаги трансформаторга маймун тегди, бу эса тизимда номутаносибликни келтириб чиқарди”, деди вазир.

Шри-Ланка пойтахти Коломбо жанубидаги подстанцияда маймун учун фожиали воқеа юз берди. Шундан сўнг, электр таъминоти тиббиёт муассасалари ва сув тозалаш иншоотларидан бошлаб, кўп соатлар давомида босқичма-босқич тикланиши керак эди.

Шри-Ланкадаги ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари воқеа юзасидан расмийларга қарата кўплаб ҳазиллар билан чиқишди.

“Фақат Шри-Ланкадаги подстанцияда бир гуруҳ маймунлар ўртасидаги муштлашув бутун оролда ёруғликни келтириб чиқариши мумкин”, деб ёзди маҳаллий “Daily Mirror” газетаси бош муҳаррири Жамила Ҳусайн.

Газета бугун, 10 февраль куни чоп этилган мақолада мутахассислар йиллар давомида кетма-кет ҳукуматларга мамлакат тармоқларини модернизация қилиш зарурлигини, акс ҳолда ўчиришлар бўлишини айтиб келганини эслатди.

“Мамлакат электр тармоғи шундай ҳолатдаки, муаммо фақат электр узатиш линияларидан бирида бўлса ҳам, бутун мамлакат бўйлаб узилишлар бўлишини кутишимиз керак”, дея номи ошкор этилмаган муҳандисдан иқтибос келтиради газета.

Моҳимбегим Маъруфалиева


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Шри-Ланка маймун

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг