Биткоин нархи тарихда илк бор 100 минг доллардан ошди
Бу қизиқ
−
05 Декабрь
2567Биткоин нархи савдо тарихи давомида илк бор 100 минг доллардан ошди. Бу ҳақда “Bitcoin.com” платформасидаги маълумотларда келтирилган.
Унга кўра, Тошкент вақти билан 10:26 ҳолатида криптовалютанинг нархи 103 минг 408 долларни ташкил этмоқда.
Маълумот учун, жорий йилнинг ноябрь ойида АҚШ президенти сайловларида Дональд Трамп ғалаба қозонганидан сўнг криптовалюта нархи ўсишни бошлади. Ўша пайтда нарх 68 минг доллар атрофида эди. Бундай ўсиш республикачининг криптовалюта бозорига оид баёнотлари билан боғлиқ. Хусусан, Трамп АҚШни сайёранинг криптомарказига айлантиришни ва биткоин захирасини тўплашни ваъда қилган.
“Агар криптовалюталар келажакни белгиласа, мен унинг АҚШда “қазиб олиниши”, ишлаб чиқарилиши ва зарб қилинишини хоҳлайман”, дейди Трамп.
“Reuters” нашри томонидан ноябрнинг биринчи ярмида ўтказилган таҳлил натижаларига кўра, биткоин нархининг ўсишида Трампнинг ўрни алоҳида эканлиги таъкидланган. Сиднейдаги ATFX Global бозор таҳлилчиси Ник Твиделнинг сўзларига кўра, бўлажак президент бу соҳани қўллаб-қувватлаётгани ва криптовалюта илгари паст баҳоланган бўлиши мумкинлиги айтилган. Astronaut Capital криптоактивларни бошқариш компаниясининг бош инвестиция директори Меттю Диббнинг фикрига кўра, Трампнинг сиёсати бошқа давлатларнинг АҚШни ортда қолдириш мақсадида биткоин сотиб олиш имкониятларини оширади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ биткоин курси 94 минг доллардан ошиб, янги тарихий рекорд натижани ўрнатгани хабар қилинган эди.
LiveБарчаси