Биткоин нархи яна рекорд даражага етди
Олам
−
20 Ноябрь
5518Кеча, 19 ноябрь куни биткоин курси 94 минг доллардан ошиб, янги тарихий рекорд натижани ўрнатди. Бу ҳақда “Binance News” хабар берди.
Маълум қилинишича, криптовалюта кун давомида 4 фоизга ўсиб, 13 ноябрда ўрнатилган 93,45 минг долларлик аввалги рекордини янгилаган.
Қийматнинг ошишига “Tramp Media & Technology Group” компаниясининг “Bakkt kripto” биржасини сотиб олиш режалари ҳақидаги хабар ҳам таъсир қилган.
Маълумот учун, ноябрь ойининг бошида биткоин курси Дональд Трампнинг АҚШ президентлик сайловларида ғалаба қозониши сабаб тез ўса бошлаган. 5 ноябрь куни котировкалар 10% га кўтарилиб, биринчи марта 75 минг доллардан ошганди. Шундан сўнг ўсиш кетма-кет етти кун давом этган ва 12 ноябрда нарх 89 минг доллар атрофида сақланиб қолган. 14 ноябрь куни биткоин нархи, АҚШ Федерал резерв тизими (ФРС) раҳбари Жером Пауэллнинг нутқида келтирилишича, 87 минг доллардан пастга тушган.
Эслатиб ўтамиз, Дональд Трампнинг АҚШ президентлик сайловларидаги ғалабасидан сўнг биткоин нархи 84 минг доллардан ошгани ва яна ўсишда давом этаётгани ҳақида хабар берилганди.
Муҳаммад Ҳодиев
LiveБарчаси