Биткоин нархи рекорд даражада кўтарилди
Бу қизиқ
−
11 Ноябрь
5031Дональд Трампнинг АҚШ президентлик сайловларидаги ғалабасидан сўнг биткоин нархи 84 минг доллардан ошди ва яна ўсишда давом этмоқда. Бу ҳақда “Bloomberg” хабар берди.
Тошкент вақти билан 21:00 ҳолатига кўра, биткоин нархи илк бор 84 минг 345 долларни ташкил қилмоқда. Бир ой аввал, 12 октябрь куни унинг нархи 63 минг 53 доллар эди.
“Bloomberg” нашрига кўра, биткоин нархининг ошишига АҚШ президентлик сайловларида Дональд Трампнинг ғалабаси ва Конгрессда криптовалютага ижобий муносабатда бўлган қонунчиларнинг келиш эҳтимоли сабаб бўлмоқда. Маълумотларга кўра, рақамли активлар саноати сайловларда криптоактивларга ижобий муносабатда бўлган номзодларни қўллаб-қувватлаш учун 100 миллион доллардан ортиқ маблағ сарфлаган.
Ўз ўрнида, сайловолди кампанияси давомида Трамп АҚШни “биткоиннинг супердавлати”га айлантириш ва миллий стратегик биткоин захирасини яратиш, унда давлат ўз токенларини сақлашини ваъда қилган. Нашрнинг ёзишича, ҳозирча савдогарлар бу ваъдаларнинг қай даражада амалга ошишини ва реал стратегик захирани унчалик эътиборга олмаяпти.
Эслатиб ўтамиз, сентябрь ойида биржада олтин нархи рекорд ўрнатиб, 20 сентябрь куни Тошкент вақти билан соат 17:12 ҳолатига кўра, Чикаго товар биржасида олтиннинг декабрдаги шартномаси нархи унция учун 2640,4 долларга етганди.
LiveБарчаси