Биткоин нархи сўнгги икки йил ичидаги минимумигача тушиб кетди

Технология

image

Биткоин нархи бугун, 10 ноябрь ҳолатига кўра, 9,81% га пасайиб, 16 500 доллардан пастки чегарани босиб ўтди. Сўнгги бор ушбу криптовалюта курсининг 16 500 доллар қийматга тенг бўлиши 2020 йил ноябрида, нарх юқорига қараб ҳаракатланаётганда кузатилаётган эди.

Биткоиннинг нархи 6 ноябрь ҳолатига кўра 21 000 долларни ташкил қилаётган эди. Бироқ, ҳафта бошланиши билан нарх кескин пасая бошлади. 10 ноябрга ўтар кечаси Биткоин нархи 15 600 долларгача тушиб кетган эди. Бироқ кейинроқ бироз кўтарила бошлади ва ҳозирда 16 700 доллар атрофида савдо қилинмоқда.

Маълумот учун, Биткоин нархи 18 июнда ҳам рекорд даражада, 6,98 фоизга тушган эди. Ўшанда ушбу криптовалютанинг нархи 20 000 доллар чегарасидан пастлади.

Назарбек Назаров


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Биткоин

Баҳолаганлар

73

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг