Биткоин нархи 2021 йилдан бери биринчи марта 50 минг доллардан ошди

Олам

image

12 февралдаги савдолар чоғида биткоин курси 2021 йилдан бери биринчи марта 50 000 доллардан ошди. Бу ҳақда RBC Binance биржаси маълумотларига таяниб, хабар берди. 

Нашр эслатганидек, биткоин курси жорий йилнинг 11 январида, АҚШ Қимматли қоғозлар ва биржалар комиссияси биткоинга тўғридан-тўғри инвестиция қилувчи биржа фондларини (ETF) ишга туширишни маъқуллаганида максимал даражага етди. Ўша пайтда биткоин 48,9 минг долларга тенг эди.

Криптовалютанинг тарихий максимал даражасига 2021 йил октябр ойида эришилган, ўшанда биткоин нархи 66 минг доллардан ошган.


Мақола муаллифи

Теглар

Биткоин

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг