Бишкекдаги уйлар қандай қурилганини фақат Худо билади – Жапаров зилзиладан хавотирда
Олам
−
15 Февраль 2023
8038Охирги 10 йилда Қирғизистон пойтахти Бишкекда қурилган уйларнинг сифати қандайлиги, уларнинг қай даражада зилзилабардошлигини фақат Худо билади. Бу ҳақда Қирғизистон Президенти Садир Жапаров Туркиядаги зилзила ва унинг талафотларини шарҳлар экан, айтиб ўтди.
“Барча қурилиш ишлари сифати тўлиқ давлат назоратида бўлади, биз тартибсиз қурилишга йўл қўймаймиз”, дейди Президент.
У сўнгги 10 йилда қурилган кўп қаватли уйларнинг сифатини танқид қилди.
“Агар биз уйларнинг сифати ҳақида гапирадиган бўлсак, унда биз фақат Худога умид қилишимиз мумкин. Сўнгги 10 йил ичида уйлар қандай қурилганини фақат у билади. Агар улар қулаб тушса, бу уйларда яшовчиларнинг ҳаёти қурилиш компаниялари, Давлат қурилиш қўмитаси архитекторлари виждонига ҳавола”, дейди Садир Жапаров.
Унга кўра, қурилиш соҳаси устидан назорат 2020 йилдан бошлаб кучайтирилган.
“Биз Давлат қурилишида ислоҳот ўтказдик. Энди "ягона дарча" пайдо бўлади. Бишкек мэрияси архитектурани назорат қилади, уларга қурилишда тартибни тиклаш топширилди. Пойтахтда 74 та кўп қаватли уй ноқонуний қурилган, ер участкалари ўзгартирилмаган. Беш йилга ижарага олиб, уй қуришди. Одамлар ҳозир яшамоқда. Қизил чизиқдан ташқарида қурилган уйлар бор. Ҳамма қонунийлаштиришни талаб қилмоқда. “Майли, қонунийлаштирайлик, фақат сифат сизнинг виждонингизга ҳавола”, деймиз. Улар уни бузмоқчи эдилар, лекин у ерда одамлар яшайди. Одамларнинг айби нима? Улар сотиб олган, ахир. Собиқ ҳоким ва “Госстрой” ходимлари коррупциялашган. Биз ҳозир уларнинг кирларини ювяпмиз. Балки уйлар қизил чизиқдан ўтмаган бўлса, қурилишини якунлашга рухсат берармиз”, дейди давлат раҳбари.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 6 февраль куни Туркиянинг жануби-шарқида (маҳаллий вақт билан 04:17 да – 7,7 балл ва 13:24 да – 7,6 балл) магнитудаси етти баллдан ортиқ бўлган иккита зилзила содир бўлди. Вайронкор зилзила қўшни давлатлар, жумладан, Сурия, Ливан, Шимолий Кипр Турк Республикаси, Кипр Республикаси ва Ироқда ҳам сезилди. Оқибатда Туркияда ҳозиргача 35 мингдан ортиқ киши қурбон бўлди, 105 мингдан кўп одам жароҳатланган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь