Бишкекда махсус хизмат ходимлари учун намозхона очилди (видео)

Олам

image

Кеча, 28 ноябрь куни Бишкекда Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг Первомайский ва Свердловск туман бўлимлари янги биносининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда қўмита матбуот хизмати хабар берди.

Тадбирда Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раиси Қамчибек Ташиев, Бишкек шаҳар ҳокими Айбек Жунушалиев, махсус хизмат фахрийлари ва бошқарма ходимлари иштирок этди.

Эътиборли жиҳати, янги бинода ходимлар учун намозхона ҳам ташкил этилган.

Қамчибек Ташиев ходимларни ушбу воқеа билан табриклаб, мамлакат раҳбариятининг бундан буён ҳам бошқарманинг моддий-техник базасини яхшилашга эътибор қаратишини таъкидлади.

“Биз Ватанимизга ҳалол ва меҳр-муҳаббат билан хизмат қилишда давом этиб, миллий хавфсизликни мустаҳкамлаш, коррупцияга қарши курашиш учун барча имкониятларни ишга соламиз”, янги бинонинг очилиш маросимида.

Қамчибек Ташиев қўмита раҳбарияти ходимларни мамлакат манфаатларини ҳимоя қилиш, унинг хавфсизлигини таъминлаш учун бор куч-ғайратини ишга солишга чақирди.
Шунингдек, у Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси олтинчи бошқармаси ходимларига нисбатан тергов ҳаракатлари олиб борилаётганини қўшимча қилди. 

“Махсус операцияларни ўтказаётганда шахсий манфаатларга амал қилманг. Давлат манфаатидан кўра ўз манфаатингизни устун қўйсангиз, бу бугун эмас, эртага аён бўлади. Орангизда бир йил ёки олти ой олдин жиноят содир этган олтинчи бўлимнинг икки-уч ходими бор. Мен тергов қилишни буюрдим. Мен ҳаммасини билиб оламан! Агар кимдир пора олишга қарор қилса, у жавобгарликка тортилади”, деди Ташиев.


Мақола муаллифи

Теглар

Қирғизистон Бишкек Қамчибек Ташиев

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг