Бирорта ҳам дўстимни расмий лавозимга тайинламайман – Зеленский

Олам 3640
image

Украина Президенти Владимир Зеленскийнинг маълум қилишича, “у бирорта ҳам дўстини расмий лавозимга тайинламаган, тайинламайди ҳам”.

Маълумот ўрнида айтиш лозим-ки, Зеленскийнинг инаугурациясига роппа-роса бир йил тўлди. У 2019 йилнинг 20 май куни Украина Президенти сифатида фаолиятини бошлаган эди. У шу муносабат билан берган интервьюсида қатор фикрлари билан ўртоқлашди. 

"Мен бирон бир дўстимни расмий лавозимга тайинламаганман ҳам, бундай бўлмайди ҳам. Чунки бу келажакда кўплаб ришаталарнинг узилишига олиб келади. Ҳокимият бошқа, дўстлар бошқа. Мен бундай бўлишини истамайман”, деб ўтган у бугун бўлиб ўтган матбуот анжуманида.

Зеленскийнинг сўзларига кўра, унинг идораси раҳбари Андрей Ермак ҳар доим унинг адвокати бўлган. У зарур маълумотларга эга ва унга ишонади.

Сарвар Анвар ўғли
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 121
Рейтинг: 2.9
t
×