Биринчи синфга қабул жараёни июлдан бошланади

Жамият 6062
image

Ўзбекистондаги эпидемиологик вазият туфайли мактабларнинг 1-синфига қабул жараёни июль ойидан бошланади. Бу ҳақда Халқ таълим вазирлиги маълум қилди.

Қайд этилишича, амалдаги тартибга кўра, ҳар йили 1 июндан 31 августга қадар Республикадаги барча мактабларнинг 1 синфига қабул жараёнлари амалга оширилган. Бунинг учун ота-оналар тўғридан-тўғри мактабларга бориб ҳужжатларни топширган. Карантин шароитида буни амалга ошириш, яъни ота-оналарнинг таълим муассасаларига ёзги мавсумда ҳам келишларини таъминлаш муаммо юзага келади.

“Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида 2020 йил 30 апрелда ўтказилган 28-сонли йиғилиш баёнига мувофиқ республикамизда карантин чекловлари босқичма-босқич юмшатилиб борилаётганлигини инобатга олиб, ҳамда пандемия таъсири тўлиқ бартараф этилгунига қадар 1 синфга қабул жараёнларини июнь ойидан июль ва август ойига кўчириш белгиланган“, дейилади вазирлик хабарида.

Бунинг натижасида:

1. Ота-оналарнинг мактабларга ташрифини чеклаш орқали карантин қоидаларига тўлиқ риоя этилиши таъминланади.

2. Июнь ойида умумтаълим мактаблари битирувчиларининг ҳужжатларини расмийлаштириш билан, олий ўқув юртига ҳужжатларни топширишга тайёрлайди.

1 синфга қабул жараёнлари бошланганидан сўнг, мактаб маъмурияти орқали қўшимча маълумот олиш мумкин бўлади.

Эслатиб ўтамиз, 2019-2020 йил ўқув йили бўйича якунлар эълон қилинганди. Шунингдек, мактабда берилган олтин медаллар ҳеч қандай имтиёз бермаслиги маълум қилинди.

Нуруллоҳ Шарипов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 201
Рейтинг: 3
Теглар
t
×