Биринчи президентнинг жиянига қарши тергов бошланди
Олам
−
19 Сентябрь 2023
8331Қозоғистоннинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоевнинг жияни Самат Абишга қарши тергов бошланди. Бу ҳақда мамлакат Бош прокуратураси хабар берди.
Қайд этилишича, Миллий хавфсизлик қўмитаси раисининг собиқ биринчи ўринбосари, генерал-лейтенант Самат Абиш “қонли январ” фожиалари пайтида мансаб ваколатини суиистеъмол қилганликда айбланмоқда. Прокуратура хабарига кўра, Қозоғистон Жиноят-процессуал кодексининг 201-моддасига мувофиқ, тергов манфаатларини кўзлаб, дастлабки терговнинг қолган тафсилотлари очиқланмайди.
“Конституциямиз нормаларига кўра, қонун ва суд олдида ҳамма тенг. Текширув натижаларига бўйича ҳуқуқий процессуал қарор қабул қилинади”, дейилади Бош прокуратура баёнотида.
Маълумот учун, 44 ёшли генерал-лейтенант Самат Сатибалдиули Абиш Қозоғистон Биринчи Президенти Нурсултон Назарбоевнинг укасининг ўғли ҳисобланади. У Қозоғистон Миллий хавфсизлик қўмитаси академиясини ва Россия Ташқи разведка хизмати академиясини тамомлаган. 2010 йил январидан 2015 йил декабригача Абиш кадрлар бўлими бошлиғи лавозимидан Миллий хавфсизлик қўмитаси раисининг биринчи ўринбосаригача кўтарилган.
Эслатиб ўтамиз, Самат Абиш ўтган йилнинг 17 январь куни Қозоғистондаги намойишлар фонида Миллий хавфсизлик қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари лавозимидан озод этилган ва радикалларнинг жанговар бўлинмаларини тайёрлаб келганликда айбланган эди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь