Бир йилда ИИВ ходимлари содир этган жиноятларнинг 27 таси ўлим билан тугаган – Бобожонов
Жамият
−
12 Март 2021
111762020 йилда ички ишлар ходимлари томонидан 134 та жиноят содир этилган, шундан 27 тасида ўлим ҳолати қайд этилган. Бу ҳақда Ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов Сенатнинг 13-ялпи мажлисидаги ҳисоботи давомида айтиб ўтди.
“Афсуски, ички ишлар органлари ходимлари орасида ўз ишига масъулиятсизлик билан қараётган, ҳаттоки жиноятга қўл урганлари ҳам йўқ эмас. Шу боис уларни ўқитиш касбга тайёрлаш бўйича яхши механзмлар бўйича ишлаяпмиз.
Илгари тизимга кўчадан, етарли малака ва тайёргарликка эга бўлмаган ходимлар ҳам ишга олинар эди. Ҳозирги кунда эса бу амалиётга чек қўйилган. Уларнинг ўрнига ҳудудлардаги 14та лицейларимиз ҳамда Темурбеклар мактабини тугатаётган йигит-қизларни ишга қабул қиляпмиз. Чунки улар уч йил форма кийган, етарли билим ва тажрибаларга эга ходим бўлиб етишиб чиқмоқдалар”, дейди Бобожонов.
Вазир 2020 йилда ички ишлар ходимлари томонидан 134 та жиноят содир этилган, унинг 27 таси ўлим билан якунланганини таъкидлади. Қолган 107 та ҳолатда мансаб ваколатидан четга чиқиш, далилларни сохталаштириш, порахўрлик, фирибгарлик каби ҳолатлар аниқланган.
Бобожоновга кўра, жиноятга қўл урган ходимларга озодликдан маҳрум қилишгача бўлган жазолар бериляпти.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь