Бир ой ичида дунёда коронавирусдан ўлимлар сони 46 фоизга камайди — ЖССТ

Саломатлик

image

Дунё бўйлаб коронавирус билан касалланганлар орасида ўлим сони олдинги 28 кунга нисбатан 46 фоизга, инфекциялар сони 31 фоизга камайди. Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) хабар берди.  

ЖССТ маълумотларига кўра, тўрт ҳафта ичида дунёда 3 738 575 инфекция ва 26 147 ўлим ҳолати қайд этилган.

28 кун давомида энг кўп касалланиш АҚШда аниқланган – 792 202. Кейинги ўринларни Россия (339 564), Хитой (320 029), Япония (291 672) ва Германия (281 468) эгаллаган. 

Жорий йил 20 февралдан 19 мартгача энг кўп ўлим ҳолатлари ҳам АҚШда қайд этилган – 8187. Кейинги ўринларда Буюк Британия (2474), Япония (1898), Бразилия (1587) ва Хитой (1472)ни кўриш мумкин.


Мақола муаллифи

Теглар

ЖССТ коронавирус

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг