Бир қатор мамлакатларда коронавирус билан боғлиқ ҳолатлар минималлашди

Саломатлик

image

Бир қатор Европа мамлакатларида коронавирус пандемияси суръати пасаймоқда. Испанияда сўнгги икки ойнинг энг кам ўлим ҳолати кузатилган бўлса, Германияда касалликка чалиниш кескин камайди.

Кеча, 16 май куни Испания Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумотларига кўра, мамлакатда бир суткада 102 киши вафот этган. Март ойининг ўрталаридан бери бу энг минимал кўрсаткич ҳисобланади. Бир ҳафта олдинги статистикага назар солсак бу кўрсаткич 229 кишини ташкил қилаётган эди.

Мамлакатда кун давомида 539 та янги ҳолат аниқланиб, уларнинг умумий сони 230 698 нафарни ташкил этди. Умумий 146 446 бемор соғайиб, бу кўрсаткич бир суткада 1663 тага ошди.

Шу билан бирга, Германияда, Роберт Коч институтининг маълумотларига кўра, бир суткада коронавирус инфекциясининг янги ҳолатлари сони 620 ташил қилди. Сўнгги кунларда бу рақам 900 дан тушмаётган эди.

Шунингдек, ўлим сони деярли икки баравар камайиб, кунига 57 кишини ташкил қилди.

Мамлакатда эпидемия бошланганидан бери тасдиқланган инфекцияларнинг умумий сони 173 772 га етди. Шундан 7 881 нафар бемор вафот этди, 152 600 соғайди.

Эронда ҳам юзага келган вазиятни таъкидлаш жоиз. Маҳаллий ҳокимият маълумотларига кўра, бир кунда у ерда 35 киши коронавирусдан вафот этган. Бу камида икки ойлик энг кам кўрсаткич ҳисобланиб турибди.

 

Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус

Баҳолаганлар

149

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг