“Зам министр”дан туман ҳокимигача. Бизнесмен мансабдорларга чора кўрилди
Жамият
−
04 Январь
13513Олдинроқ ижтимоий тармоқларда давлат бошқаруви ва ҳокимияти органларининг айрим мансабдор шахслари тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиб келаётганига оид хабарлар тарқалганди. Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг очиқ маълумотлар асосида ўтказган ўрганишлари давомида бир қатор мансабдор шахслар тадбиркорлик субъектларида таъсисчи ёки улушга эга экани маълум бўлди.
Қайд қилинишича, манфаатлар тўқнашуви ҳолатларини бартараф этиш юзасидан агентлик томонидан чора кўрилган. Натижада, қуйидаги мансабдор шахсларнинг тадбиркорлик субъектларида таъсисчилик ва раҳбарлик фаолияти тугатилган:
- Умид Мамадаминов, Энергетика вазири ўринбосари;
- Анвар Сайфутдинов, Тошкент шаҳри Миробод тумани ҳокими;
- Санобархон Носирова, Андижон вилояти Бўстон тумани ҳокими;
- Шерали Абдужабборов, Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси раҳбари;
- Абдушукур Содиқов, Миллий антидопинг агентлиги раҳбари;
- Дилшод Сарихўжаев, Марказий банк Ахборотлашув бош маркази раҳбари;
- Дилфуза Самандарова, Туризм қўмитаси ҳузуридаги Миллий PR-маркази директори;
- Абдулла Азизов, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори.
LiveБарчаси
Эртадан Тошкентдаги 8 та кўчаларда ҳаракатланиш чекланади
07 Ноябрь 2023
Фарғонада қиймати 76 млн сўмлик “паққиллоқлар” ушланди
07 Ноябрь 2023
Шавкат Мирзиёев Қатар собиқ бош вазирини қабул қилди
07 Ноябрь 2023
Фаластин Бош вазири Муҳаммад Штае Ғазодаги уруш сабаб ҳалок бўлган болалар ҳақида гапираётиб йиғлаб юборди
07 Ноябрь 2023