Бир гуруҳ депутатлар Йўлдошев ва Бурҳоновга “UZAUTOMOTORS” иши бўйича сўров киритди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг бир гуруҳ депутатлари “UZAUTOMOTORS” АЖ устидан Ўзбекистон Бош прокурори Ниғматилла Йўлдошев ва Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори Акмал Бурҳоновга сўров киритди.

Депутатлар Расул Кушербоев, Дониёр Ғаниев, Нодир Жумаев, Бекмирза Эшмурзаев, Зафар Жалолов, Анвархон Темиров Монополияга қарши курашиш қўмитаси томонидан “UZAUTOMOTORS” АЖда ўтказилган текширув натижалари бўйича жиноят аломатлари бор ёки йўқлигига ҳуқуқий баҳо бериши учун Йўлдошев ва Бурҳоновга хат киритган.

“Бир гуруҳ депутатлар Монополияга қарши курашиш қўмитаси томонидан ваколат доирасида “UZAUTOMOTORS” АЖда ўтказилган текширув якунлари бўйича  олинган маълумот ва ҳужжатларда  қонунчилик ҳужжатларининг бузилиши, коррупцион ҳолатлар ва истеъмолчиларнинг ҳуқуқларига путур етказиш каби аломатлар кўринаётганлиги сабабли мазкур масалани алоҳида ўрганиб, жиноят аломатлари бор ёки йўқлиги юзасидан ҳуқуқий бахо бериш ва ваколат доирасида чоралар кўриш бўйича Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорига ҳамда Ўзбекистон Республикаси коррупцияга қарши курашиш агентлиги директорига депутатлик сўрови киритишди”, деган Кушербоев ижтимоий тармоқдаги саҳифаида.

Эслатиб ўтамиз, Монополияга қарши курашиш қўмитаси текширувлари натижасида “UZAUTOMOTORS” АЖ томонидан жорий йилнинг март ойида автомобиллар нархлари асоссиз оширилгани аниқланиб, жамиятга оширилган нархларда автомобилларни харид қилган харидорларга ўртасидаги фарқ бўлган суммани қайтариш мажбурияти юкланди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ниғматилла Йўлдошев депутат Акмал Бурҳонов

Баҳолаганлар

698

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made