Билл Гейтс дунё бойлари рейтингида етакчига айланди

Олам 3431
image

Microsoft компанияси асосчиси Билл Гейтс 2 йилдан кейин илк бор Bloomberg Billionaires Index миллиардерлар рейтингида етакчиликни қўлга киритди.

Айни пайтда Гейтснинг бойлиги 110 млрд долларга баҳоланяпти. Иккинчи ўринда Amazon раҳбари Жефф Безос турибди. Унинг бойлиги 109 млрд долларга баҳоланяпти. Кучли учликни француз компанияси Louis Vuitton Moet Hennessy раҳбари Бернар Арно якунлаган. У 103 долларга эгалиги кўрсатилган.

Таъкидланишича, Гейтснинг даромадлари ўсишига АҚШ Мудофаа вазирлигининг Microsoft билан 10 млрд долларлик 10 йиллик шартнома тузиши ёрдам берган. Ваҳоланки, дастлаб шартномани Amazon билан тузиш режалаштирилган. Вазирлик билан келишувдан айрилгач Amazon акциялари 2 фоизга арзонлашган.

Bloomberg Billionaires Index – Bloomberg агентлигининг ҳар ҳафта янгиланиб борувчи рейтинги. Унда қатор кўрсаткичлар бўйича бизнесменларнинг бойлиги баҳолаб борилади.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 128
Рейтинг: 3
t
×
×