Бетербиев боксни ёмон кўришини айтди

Спорт

image

Бокс бўйича енгил вазнда WBC, WBO ва IBF йўналишлари чемпиони россиялик Артур Бетербиев “Матч ТВ”га берган интервьюсида боксни ёқтирмаслигини айтди. 

“Агар мен бу спорт турини яхши кўрганимда, жангларни томоша қилган бўлардим. Шунинг учун мен боксдан кўра қизиқарли фильм томоша қилишни афзал кўраман”, дейди Бетербиев. 

Журналистнинг “Одатда жангчилар рақибни обдон ўрганиб чиқиб, кейин рингга чиқади. Бўлажак рақибингиз ҳақида маълумотга эга бўлмасдан туриб қандай у билан жанг қиласиз?” деган мазмундаги саволини ҳам спортчи эътиборсиз қолдирмади.

“Нега томоша қилишим керак? Танимасам нима қилибди? Мен Муҳаммад Али ва Майк Тайсонларни биламан”, дейди боксчи.

Бетербиев шу йилнинг январь ойида Энтони Ярдни нокаутга учратиб, профессионал фаолиятидаги 19 жангида ҳам муддатидан олдин ғалабага эришганди.

Муҳсинжон Умурзоқов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Бокс Артур Бетербиев

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг